"Ливерпуль" Салоҳга Россияга қарши баҳсда омад тилади
Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўзининг Твиттердаги расмий саҳифаси орқали жамоа ҳужумчилари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Садио Манеларга ЖЧ-2018даги иштирокларида омад тилади.
“Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳга омад!”, - деб ёзилади хабарда.
Таъкидлаш керакки, юқорида номлари тилга олинган ҳар иккала футболчи ҳам бугун ўзларининг мундиалдаги илк иштирокларини ўтказишлари мумкин. Аниқроғи, илк турда Уругвайга қарши баҳсни ўтказиб юборган Салоҳ буган Миср терма жамоаси сафида Россияга қарши ўйинда иштирок этиши мумкни. Мане эса Сенегал сафида Польша қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради.
Фикрлар