"Ливерпуль" сардори Саудия Арабистонига йўл олиши кутиляпти

"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон Саудиянинг "Ал-Иттифоқ" клуби таклифини қабул қилмоқчи. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси тез орада бир қарорга келади. "Ал-Иттифоқ" унга ҳозиргидан 4 баравар кўпроқ маош таклиф қилди. 

Бу келишувда клубнинг янги бош мураббийи Стивен Жеррард асосий роль ўйнайди. Қайд этилишича, Хендерсон шахсий шартнома шартларига рози бўлса, "қизиллар" ҳеч қандай тўсиқ қўйиш ниятида эмас ва трансфер бўйича дарҳол музокараларга киришади. 

"Қизиллар" сардори ўтган мавсумда 43 ўйин ўтказиб, 3 та голга ассистентлик қилган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!