"Ливерпуль" тарихидаги энг омадсиз трансферлар.Топ-10

CHERY AUTO

Бу сафар "Ливерпуль" клуби томонидан трансферлар учун катта маблағлар сарфланган ва якунда ўзини оқламаган футболчилар борасида сўз юритамиз. Қуйида қатор таниқли чарм тўп усталари "Ливерпуль"да ўйнаб кета олмаганлиги билиб оласиз.

Tecno

10. Крис Крикланд - 8,2 миллион евро

крис киркланд

2001 йилда "Ливерпуль" Крикландни 8,2 миллион еврога сотиб олди. Ўша вақтда бу дарвозабон 20 ёшни қарши олганди. Афсуски, у клубга мослашиб кета олмади. Ежи Дудек билан бўлган рақобатда у польшалик ҳамкасбига имкониятни бой берди. Натижада, "қизиллар" Киркландни "Уиган" клубига бепул бериб юборади.

9. Эль-Хаджи Диуф - 15 миллион евро

эл хаджи диуф

Сенегал футболи келажаги сифатида қаралган Эль-Хаджи Диуфнинг "Ливерпуль"га ўтиши омадсиз бўлди. 2002 йилда "мерсисайдликлар" Диуф трансферига 15 миллион евро сарфлади. У эса уч йиллик фаолияти давомида 3 бор гол уришга эришди. Натижада, "қизиллар" Диуфни "Болтон"га арзон нархда сотиб юборди. Қизиғи шундаки, сенегалик ҳужумчи "Ливерпуль"дан кейин ҳеч бир жамоада ҳам юқори спорт формада тўп сургани йўқ. Ҳаттоки, 2015 йилда Малайзиянинг "Сабах" клубида ҳам тўп сурди.

8. Жермейн Пеннант - 9,1 миллион евро

жермейннн пенннати

Пеннант ҳам "Ливерпуль"нинг энг омадсиз трансферларидан бири бўлган. 2006 йилда "қизиллар" Жермейн трансфери учун 9 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлади. Уч йиллик фаолияти давомида эса Пеннант Рафа Бенитес қўл остида 55та учрашувда иштирок этди.

7. Робби Кин - 24 миллион евро

кин робби

Ирландиялик машҳур ҳужумчи "Тоттенхэм"да энг яхши дамларини ўтказган. 2008 йилда эса "Ливерпуль" Кин трансферига 24 миллион евро сарфлаб юборди. Афсуски, янги жамоада Кин мослашиб кета олмади ва 19та ўйинда 5 бор гол билан "қизиллар" билан хайрлашди. Ҳозирда эса Робби Кин мураббийлик фаолиятини бошлади Ҳиндистонда бир муддат ишлади.

6. Альберто Аквилани - 20 миллион евро

аквилиани

Аквилани 2009 йилда "Ливерпуль"га кўчиб ўтади. "Мерсисайдликлар" Альберто трансферига 20 миллион евро сарфлади. Унга қадар футболчи "Рома"да ажойиб мавсумларни ўтказди. Бироқ Аквилани АПЛга мослашиб кета олмади. 2009-2012 йилларда Альберто Аквилани "Ливерпуль"да тўп сурди. Бу вақт давомида италиялик чарм тўп устаси 18та учрашувда майдонга тушди.

5. Энди Кэрролл - 35 миллион евро

эндддиии

"Ньюкасл"да сермаҳсулик ўйинлари туфайли "Ливерпуль"га кўчиб ўтган Энди Кэрролл ҳалигача ўз формасида ўйин намойиш қила олмаяпти. Кэрролл "мерсисайдиклар"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Бир сўз билан айтганда, ўша вақтда Луис Суареснинг соясида қолиб кетди. Жароҳатлар билан узоқ вақт кураш олиб борди. Натижада, "Ливерпуль" раҳбарияти Кэрроллни қўйиб юборишди.

4. Стюарт Даунинг - 22,8 миллион евро

даунинг

"Астон Вилла"да ёрқин ўйинлари орқали "Ливерпуль"га йўл олган Даунинг янги жамоасида ўз даражасида тўп сура олмади. "Ливерпуль" Стюарт трансферига 22,8 миллион евро сарфлади. Афсуски, Стюарт Даунинг "мерсисайдликлар" сафида асосан заҳирада қолиб кетди. Натижада, "қизиллар" раҳбарияти 2013 йилда уни 5,5 миллион евро эвазига "Вест Хэм"га сотиб юборди.

3. Фабио Борини - 13,3 миллион евро

борини

"Челси" ва "Суонси"даги фаолиятидан сўнг, "Ливерпуль" Фабио Боринини 2012 йилда харид қилди. Ўшанда клуб Борини трансфери учун 13 миллион евродан кўп маблағ сарфлади. Уч йиллик фаолияти давомида эса Борини "қизиллар" либосида атига 2 бор гол урди. Қолган кўп вақтини жароҳатларни даволаш ва заҳирада ўз иимкониятини кутиб ўтказган эди.

2. Яго Аспас - 9 миллион евро

яго аспас

Аспаснинг АПЛдаги ишлари юришмаган. У 2013 йилда "Ливерпуль"га кўчиб ўтди. Ўшанда "қизиллар" Яго трансферига 9 миллион евро сарфлади. Бироқ унинг фаолияти ўз кутганчалик чиқмади ва Яго Аспас заҳирада қолиб кетди. Кейинчалик "Ливерпуль" уни "Севилья"га ижарага берди. Ҳозирда испаниялик ҳужумчи қадрдон жамоаси "Сельта"да аввалгидек кўплаб голларни киритишда давом этмоқда.

1. Марио Балотелли - 20 миллион евро

марио балотелли

"Ливерпуль" сотиб олган италиялик футболчилар "қизиллар"га мослашиб кета олмаган. Аслини олганда, Балотеллининг ишлари "Манчестер Сити"да тўп сурган вақтидаёқ аввалгидек юришмаётганди. "Супер Марио" мураббийлар билан тортишув, ўзбошимча қилиқлари туфайли, "шаҳарликлар"да ҳам узоқ вақт қолмади. "Милан"га қайтганидан сўнг Марио яна аввалгидек сермаҳсуллик намойиш қила бошлади ва "Ливерпуль"нинг қизиқишига сабаб бўлди. Натижада, клуб унинг трансферига 20 миллион евро сарфлаб юборди. Афсуски, у "қизиллар" либосида бор-йўғи 1та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!