"Ливерпуль" тизимида 17 йилдан буён ўйнаётган футболчи АПЛнинг бошқа гранди сафига ўтиши мумкин

  • 22 декабрь, 2024, 13:07
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Январь ойида "Тоттенхэм" "Ливерпуль" ҳамда Ирландия терма жамоаси посбони Куивин Келлехерга яхши таклиф билан чиқмоқчи. 

Келлехер "қизиллар" тизимида 17 йилдан буён ҳаракат қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жорий мавсумда 26 ёшли кипер 13 та беллашув ўтказиб, 11 та тўп ўтказиб юборган ва 6 та қуруқ ўйин ўтказган. 

"Трансфермаркт" портали Келлехерни 22 миллион еврога баҳоламоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!