"Ливерпуль" трансфер бозорида АПЛ рекордини ўрнатмоқчи
"Ливерпуль" ПСЖ хавбеги Жоау Невешни сотиб олмоқчи.
"Fichajes" нашри берган хабарларга кўра, мерсисайдликлар португалиялик футболчини сотиб олиш учун 160 миллион евродан воз кечишга тайёр эканини маълум қилган. Бу нарх эса Англия Премьер-лигасида рекордга айланади. Футболчи ўтган мавсумда жуда сермаҳсул ҳаракат қилган эди. Жорий мавсумда ҳам идеал спорт формасини сақлаб турибди. Невешнинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилда якунига етади. "Transfermarkt" портали футболчини 90 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчи ПСЖ сафида жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 9 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди.



Фикрлар