“Ливерпуль” трансферни кўзлади

Таниқли журналист Николо Скиранинг хабар беришича, “Ливерпуль” вакиллар ёзги трансферлар вақтида “Наполи” ҳужумкор футболчиси Ирвинг Лосано трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.

26 ёшли мексикалик ўйинчи анчадан бери фаолиятини мавқеи баланд клублардан бирида давом эттиришни истаётганини айтиб келмоқда.

Лосанонинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси яна икки мавсум давом этади. Унинг нархи тушиб кетмаслиги учун “Наполи” мутасаддилари келаси мавсум олдидан ўйинчини сотиб юбориши мумкинлиги айтиляпти.

Лосано “Пачука” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йили ПСВга келган ўйинчи икки мавсум Нидерландия чемпионатида тўп тепди. Шундан сўнг, 35 миллион евро эвазига “Наполи”га кўчиб ўтди.

Бу мавсум 35 та беллашувда олтитадан гол ва ассист қайд этган Лосанонинг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!