"Ливерпуль" "триоси"да ўзгариш бўлиши мумкин

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ёзги трансфер вақтида "Реал" ҳужумчиси Родригони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Diario Gol" хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг ёзишича, "қизиллар"ни ушбу ёзда Мане – Салоҳ – Фирмино учлигидан бир футболчи тарк этади. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ушбу позицияни бразилиялик иқтидор билан тўлдирмоқчи.

Transfermarkt портали Родригони 45 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум 20 ёшли футболчи 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!