"Ливерпуль" "тулки"ни кутяпти

  • 14 июнь, 2021, 09:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс келаси мавсумда “тулкилар”нинг тўғридан-тўғри рақобатчиси “Ливерпуль”да ўйнаши мумкин.

Tecno

Ливерпулликлар бош мураббийи Юрген Клопп уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда, томонлар бельгиялик футболчи трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Тилеманснинг ўзи эса Бельгия терма жамоаси сафида Европа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда ва унинг фаолиятига доир қарори ушбу мусобақадан сўнг ошкор қилинади.

Айни пайтда бу футболчининг трансфери 60-70 миллион фунтга баҳоланмоқда. “Ливерпуль” бу суммани пасайтирмоқчи. Бироқ, Тилеманс Европа чемпионатида муваффақиятли ўйнаса, унинг нархи яна кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!