“Ливерпуль” уч футболчини аниқ олиб қолади

“Ливерпуль” келаси мавсумда “Манчестер Сити”дан чемпионлик унвонини қайтариб олмоқчи. Клуб раҳбарлари яқин келажакда жамоага керак бўладиган ўйинчилар билан янги битимларни расмийлаштира бошлади.

Маълумотларга қараганда, биринчилардан бўлиб, дарвозабон Алисон Беккер, марказий ҳимоячи Виржил Ван Дейк ва таянч ярим ҳимоячи Фабиньога янги шартномалар тақдим этилади. “Ливерпуль” учала футболчига маошлари кўтарилган тўрт йиллик битим таклиф қиляпти.

“Ливерпуль” хўжайинлари бу футболчиларни 2018 йилда олиб келган ва улар учун 191 миллион евро сарфлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!