“Ливерпуль” ва “Арсенал” “Реал” ярим ҳимоячисини кўзлашмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли футболчининг хариди Райан Гравенберхга тушадиган юкламани камайтиради, деб ҳисобламоқда. Франциялик футболчининг "Ливерпуль"га ўтиш суммаси 80-100 млн еврони ташкил қилиши мумкин. Бироқ, бошқа манбаларнинг таъкидлашича, "Қироллик клуби" ярим ҳимоячини сотмоқчи эмас.

Камавинга жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 50 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!