"Ливерпуль" ва "Барса"га қарши ўйинлар олдидан жароҳат олган Рамос таъсирли пост қолдирди
Сайтимиз орқали "Реал" сардори Серхио Рамос жароҳат туфайли олдинда жамоани кутиб турган муҳим учрашувларни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берган эдик. Испаниялик ҳимоячи ўз "Инстаграм" саҳифаси орқали бу вазиятга тўхталди.
Ана холос! Серхио Рамос "Ливерпуль" ва "Барса"га қарши ўйнамайди
"Тўғрисини айтсам, сўнгги ҳафталар жуда оғир кечди. Операция ҳар доим руҳий ва жисмоний томондан пауза ҳисобланади. Бир неча кун олдин ўзимни яхши ҳис қилаётгандим, аммо омадсизлик ҳаётда бўлгани каби, футболда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Кечаги учрашувдан кейин мен чап болдиримда оғриқ ҳис этдим. Бугунги текширув менда мушак жароҳати борлигини тасдиқлади. Менга мавсумнинг ҳал қиладиган пайтида жамоамга ёрдам бера олмаслигим азоб беради. Майдонда менга муҳаббат ва энергия берган мухлислардан қарздор бўлиб қолаётганим мени хафа қилади.
Ҳозир ҳеч нарсани ўзгартира олмайман, аммо имкон борича шуғулланаман ва жамоам учун мухлислик қиламан",-дея изоҳ қолдирди Рамос ўз саҳифасида.
Сўнгги маълумотларга қараганда, "эл-капитано" 4 ҳафта майдонга туша олмайди. Бундан келиб чиқадики, у "Қироллик клуби"нинг "Ливерпуль"га қарши иккита учрашувини ҳам ўтказиб юборади. Шунингдек, Серхио "Барселона" билан ўйинда ҳам майдонга туша олмайди.
Фикрлар