Ads

Жамоаларнинг ўзаро олиб борган музокаралари муваффақиятсиз якунланди. Боиси, "қизиллар" Оригини сотишни кўзламоқда, дормундликлар эса бельгиялик футболчини ижага олишмоқчи.

Энди Ориги камида қишки трансфер ойнаси очилгунига қадар "Ливерпуль" сафида қоладиган бўлди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йил ёзида ўз поёнига етади.

Илгарироқ, 23 ёшли футболчига "Уотфорд" ва "Ньюкасл Юнайтед"дан таклиф бўлганлиги борасида хабарлар тарқалган эди, аммо АПЛда трансферлар ойнаси аллақачон ёпилиб бўлган.