"Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" хавбеки учун курашишмоқчи

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Льюис Кук "Борнмут"дан кетишга яқин турибди.

22 ёшли инглиз билан Англиянинг гранд клублари "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдимоқда. Айни вақтда футболчининг агенти иккала клуб билан музокара ўтказишни бошлаб юборган.

Хабарларга кўра, футболчининг трансфери 15-20 миллион фунт атрофида бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Кук 16 та ўйинда майдонга тушган, бироқ голли вазиятларда иштирок этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!