"Ливерпуль" ва "Интер" қизиқаётган 21 ёшли украиналик дарвозабоннинг нархи қанча?

Донецкнинг “Шахтёр” клуби “Ливерпуль” қизиқаётган дарвозабон Анатолий Трубиннинг нархи борасида бир қарорга келди, деб хабар бермоқда Topskills Sports UK.

Манбага кўра, “кончилар” 21 ёшли дарвозабоннинг трансферидан камида 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Айтиш керакки, украиналик посбонга "Интер" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Анатолий Трубин жорий мавсум “Шахтёр” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 24 та гол ўтказиб юборган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!