"Ливерпуль" ва "Сити" футболчилари Англия терма жамоаси йиғинини тарк этди
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлинг Англия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасида Исландияга қарши баҳсда иштирок эта олмайди.
BBC манбаси хабарига кўра, иккала футболчига ҳам йиғин вақтида олган жароҳати боис клуб ихтиёрига вақтлироқ қайтиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишига рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Маркус Рэшфорд, Конор Коуди ва Жо Гомес ҳам миллий жамоа йиғинида жароҳат сабаб иштирок эта олмаслиги маълум қилинган эди.
Фикрлар