"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" футболчисини нишонга олди
"Бавария" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Серж Гнабрининг хизматларига АПЛ ва А Серия гранд клубларидан қизиқиш бўлмоқда.
"La Gazetta dello Sport" берган маълумотларга кўра, мерсисайдликлар ва Турин клуби Гнабрини сотиб олиш пайига тушган. Германиялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланишини инобатга олсак, икки клуб ҳам уни текинга қўлга киритишни кўзлаяпти. Шу билан бир қаторда, "Ювентус"нинг "Ливерпуль" га рақобат қила олиши қийин бўлиши таъкидланмоқда. Сабаби молиявий томондан "қизиллар"нинг имконияти юқорироқ.
Маълумот учун, 30 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 15 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар