
"Ливерпуль" Виржил ван Дейкка ўринбосар сифатида Италиядан ҳимоячи олиб келмоқчи
"Ливерпуль" Алессандро Бастонини ёзда қўлга киритиш учун камида 60 миллион фунт сарфлаши керак бўлади. "Интер" ҳимоячиси жорий мавсумда ўзининг ишончли ўйини билан эътиборни тортди ва Европанинг топ-клублари уни ўз сафига қўшишни хоҳламоқда.
"Football Insider" нашрининг хабарига кўра, мерсесайдликларнинг ҳимоя чизиғини кучайтириш режалари доирасида Бастони асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бироқ "Интер" 24 ёшли футболчини арзон нархда қўйиб юборишга шошилмаяпти. Клуб уни жамоа учун муҳим ўйинчи деб билади ва шартнома тугашига ҳали анча вақт борлиги сабабли, катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда.
Маълумот ўрнида, италиялик фулбек бу мавсум "нераззурилар" сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар