"Ливерпуль" химоячиси жароҳат олди ва ярим йилга сафдан чиқди
"Ливерпуль" химоячиси Натаниэл Клайн Дортмунднинг "Боруссия"(2:3) клубига қарши ўртоқлик учрашувида тиззасидан жароҳат олди.
"The Telegraph" хабарига кўра, 28 ёшли футболчи ярим йил мобайнида майдонга туша олмайди.
"Ливерпуль" футболчини "Кристал Пэлас"га сотмоқчи эди, аммо жароҳати туфайли трансфер амалга ошмайдиган бўлди.
Клайн 2015 йилдан буён "Ливерпуль" шарафини химоя қилиб келади. Сўнгги мавсумни асосий қисмини "Борнмут" клубида, ижара асосида ўтказди.
Фикрлар