“Ливерпуль” хўжайинлари клубни 1,5 млрд фунтга сотишни исташмади

“Ливерпуль” клубини тасарруф этувчи АҚШнинг Fenway Sports Group компанияси БААлик инвесорлардан жамоани сотиш ҳақидаги таклифига рад жавобини берди.

Таъкидлаш лозимки, томонларнинг бу борадаги музокаралари қарийб бир йил давом этди. Бироқ, FSG якунда 1,5 млрд фунтлик таклифни рад этди. Уларнинг фикрича ушбу клуб келажакда бунданда қимматроққа баҳоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дубайлик инвесторлар бундан аввалроқ “Ньюкасл”ни 300 миллион фунтга сотиб олишга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.