“Ливерпуль” январда яна катта трансферга қўл уради
Англиянин г амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти қишки трансферлар даврида “Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Витиньяга қизиқиш билдирмоқда.
Манбаларга кўра, 25 ёшли португалиялик футболчи Европадаги энг техник маҳорати юқори ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади.
ПСЖ раҳбарияти ўйинчи учун 130 миллион еврога тенг таклиф бўлса, музокараларни бошлашга тайёр. Шу билан бирга, Витиньяга “Ювентус”, “Реал” ва “Арсенал” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Витинья жорий мавсум 16 та ўйинда 2 та гол ва 8 та ассист қайд этган. Унинг шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил қилмода.



Фикрлар