"Ливерпуль" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кучли тўртликка кириб олди

Англия Премьер-Лигаси 37-туридан ўрин олган "Бёрнли" - "Ливерпуль" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув мерсисайдликларнинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйин тақдирини ҳал қилган голларга 43-дақиқада Роберто Фирмино, 52-дақиқада Натаниель Филиппс ҳамда 88-дақиқада Алекс Окслейд-Чемберлен муаллифлик қилди. Ушбу ғалабаси билан "Ливерпуль" ўз очколари сонини 66 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Айни дамда "Лестер"да ҳам шунча очко бўлишига қарамай, тўплар нисбати ҳамда ўзаро ўйинлар факторларига кўра, мерсисайдликлар улардан тепада жой олган. Шу туфайли, улар сўнгги турни ўз фойдасига ҳал этса, кейинги мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритади. 38-турда Юрген Клопп шогирдлари "Кристал Пэлас" билан тўқнаш келишади.

Ғалаба билан барча "Ливерпуль" мухлисларини табриклаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!