"Ливерпуль" юлдузи клубни тарк этмайдиган бўлди!
"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Янги битимга кўра, Салоҳ 2025 йилга қадар "қизиллар" сафида тўп тепиши мумкин. Шунингдек, унинг маоши ҳафтасига 350 минг фунт этиб белгиланди.
"Мен бахтлиман. Клуб билан совринлар ютиш учун курашишда давом этаман. Ишонаманки, бу ҳамма учун қувонарли кун сифатида ёдда қолади", - деди мисрлик футболчи.
Фикрлар