“Ливерпуль” юлдузи рақиблардан ўзини олиб кетишни сўради
“Ливерпуль”нинг бразилиялик ҳужумчиси Роберто Фирмино мавсум якуланиши билан жамоани тарк этишни режалаштирмоқда.
Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, Фирминонинг агентлари унга янги иш жойи топиш мақсадида мижозининг хизматларини бир неча клубга таклиф қилган.
Хусусан, бразилиялик футболчи Премьер-лигада “Ливерпуль”нинг ашаддий рақиблари бўлган “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтишга тайёр.
Шунингдек, агентлар 31 ёшли тажрибали ҳужумчини “Интер” ва “Барселона”га жойлашга ҳам уринмоқда.
Фирмино “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан бери тўп тепиб келяпти. Энди у муҳитни ўзгартиришни истамоқда.
Фикрлар