“Ливерпуль” юлдузини

“Ливерпуль” раҳбарияти етакчи ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумга янги шартномани имзолашни таклиф қилди. Нидерландиялик футболчининг амалдаги келишуви ёзда ниҳоясига етади.

Ливерпулликлар раҳбарияти декабр ойи бошида Вейналдумга янги шартнома берганди. Футболчи ўйлаб кўриш учун вақт сўради. Энди клуб хўжайинлари Вейналдумдан таклифга жавоб беришни талаб қиляпти.

Футболчининг ўзи “Ливерпуль”дан кетадиган бўлса, бошқа клублар билан музокарага киришишдан олдин жамоа раҳбариятини хабардор қилишини айтмоқда. Бу футболчига “Барселона” бош мураббийи Рональд Куман анчадан бери оғиз соляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)