"Ливерпуль" "Ювентус" билан музокараларни бошлади
"Ливерпуль" бу ёзда битта вингер билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Вариантлар орасида "Ювентус" вакили Федерико Кьеза фаворит бўлиб турибди.
Фабрицио Романо хабар беришича, клублар музокараларни бошлади. Трансфер тахминан 15 миллион еврога амалга ошиши мумкин. Сабаби, туринликлар айнан шандай нарх истамоқда.
Италиялик футболчи аллақачон таклифни қабул қилиб бўлди. У фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилган. 26 ёшли вингер билан 2028 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланиши мумкин.
Федерико учун курашда "Барселона" ҳам бор, лекин каталонияликлар бу трансфер устида фаол ишлаётгани йўқ. Шундай экан, унинг "Ливерпуль"га ўтиш эҳтимоли юқори.
Фикрлар