“Ливерпуль” билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланган  ярим ҳимоячи Педро Чиривель фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 23 ёшли испаниялик футболчи “Нант” билан 2023 йилгача шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, “Ливерпуль” ҳам Чиривелни таркибда сақлаб қолишга уринган ва унга 5 йиллик шартнома ҳам таклиф қилган, аммо футболчи буни рад этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)