"Ливерпуль"да яна жароҳат муаммоси бошланди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп кеча "Интер"га қарши ЕЧЛ ўйинидан сўнг Диого Жотанинг жароҳат олганини маълум қилди. У тўпиғини шикастлаб олгани айтилмоқда.

Ҳозирда португалнинг қанча муддатга сафдан чиққани ошкор қилинмади. Бироқ бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шунда унинг қайси ўйинларни ўтказиб юбориши аниқ бўлади.

Аввалроқ Клопп жамоада умуман йўқотишлар йўқлиги ҳақида хабар берганди. Бош мураббий Жотанинг кубок финалидан ўрин олган "Челси"га қарши баҳсда таркибга қайтишини кутмоқда.  

Маълумот ўрнида, Диого Жота бу мавсум барча турнирлар доирасида 32 ўйинда 17 гол ва 3 ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!