"Ливерпуль"га ўтолмай қолган Гехи қаттиқ ғазабда

  • 2 сентябрь, 20:06
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи "Ливерпуль"га трансфер амалга ошмай қолгани учун "Кристал Пэлас"дан ғазабда. Клублар келишиб олганига қарамай, трансфер ойнасининг сўнгги кунида келишув барбод бўлди.

Tecno

Тhе Guardian хабарига кўра, ҳимоячи "Кристал Пэлас"нинг трансферни бекор қилиш қароридан жуда норози.

Клуб раҳбари Стив Периш трансфер ойнаси ёпилишидан бир неча соат олдин Гехи трансфери бўйича таклифни қабул қилди. Марк "Ливерпуль" учун тиббий кўрикнинг биринчи қисмидан ўтди, муддатидан олдин АПЛга шартнома бўйича ҳужжатлар топширилди, Гехи хайрлашув видеосини ёзиб олди.

Бироқ, Периш сўнгги дақиқаларда, жамоа бош мураббийи Гласнер трансфер муносабати билан клубни тарк этиш билан таҳдид қилганидан сўнг, фикридан қайтди.

Гехи содир бўлган воқеадан жуда хафа бўлди. У ўйинларни бойкот қилмоқчи эмас, аммо норозилик белгиси сифатида клубда сардорлик боғичидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Инглизнинг фикрича, у вазият давомида ўзини тўғри тутган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!