"Ливерпул"га ПСЖ ҳужумчиси керак

ПСЖ клуби форварди Гонсалу Гедеш "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар ўтган мавсумни “Валенсия”да ижара асосида ўтказган 21 ёшли португалиялик футболчини ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, “кўршапалаклар”нинг ўзлари ҳам Гедешни таркибда сақлаб қолишга уринишмоқда.

Бундан ташқари ушбу футболчига шунингдек Англиянинг бошқа бир клуби - "Вулверхэмптон" ҳам кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!