Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил бугун “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган муҳим учрашувни ўтказиб юборади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра бунга сабаб германиялик футболчи тиззасидан жароҳат олган. Эслатиб ўтиш лозимки, у бундан аввалроқ белидаги жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмаган эди.

Қайд этиш лозимки, бугунги баҳс олдидан “Ливерпул”да ҳам жиддий йўқотишлар мавжуд. Аниқроғи, Жеймс Милнер бугунги ўйинда мерсисайдликларга ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, “Ливерпуль” – “Арсенал” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.