"Ливерпул"нинг 3 нафар футболчиси "Брайтон"га қарши баҳсни ўтказиб юборади

“Ливерпуль” клубининг 3 нафар футболчиси АПЛнинг навбатдаги турида “Брайтон”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Булар ҳимоячилар Деян Ловрен ва Жо Гомес, шунингдек ярим ҳимоячи Адам Лалланалардир. Ловрен 19 январь куни “Кристал Пэлас”га қарши бўладиган учрашувгача соғайиши кутилмоқда.

Шу билан бирга Жоэль Матип ва Жордан Хендерсон каби футболчиларнинг сафга қайтганини ҳам айтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Брайтон” – “Ливерпуль” учрашуви 12 январь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!