"Ливерпул"нинг асосий дарвозабони УЕФА Суперкубогини ўтказиб юборади

  • 10 август, 2019, 08:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп кеча “Норвич”га (4:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон “Челси”га қарши бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги баҳсини ўтказиб юборишини маълум қилди.

Tecno

“Алиссоннинг сон мушакларида жароҳат бор. Биз унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. У “Челси” билан ўйинда иштирок этмайди”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Челси" учрашуви 14 август куни Истанбулдаги "Водафон Арена"да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!