"Ливерпуль"нинг икки ҳимоячиси АПЛ тарихидан жой олишди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" футболчилари Трент Александер-Арнольд ва Эндрю Робертсон Англия Премьер-лигаси тарихида 60 ёки ундан ортиқ голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган ягона ҳимоячилар бўлишди. Бу ҳақда Live Score хабар берди.

Манбага кўра, Премьер-лига доирасида Александр-Арнольд ҳисобида 64 та, Робертсонда эса 60 та ассист бор.

Жорий мавсумда Александер-Арнольд 43 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган. Робертсон эса 44 та баҳсда иштирок этиб, 2 та ассист билан кифояланган.

Эслатиб ўтамиз, бир-неча кун олдин Трент ёзда мерсисайдликлар сафини эркин агент сифатида тарк этишини маълум қилган эди. Унинг шотландиялик жамоадошининг шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!