“Ливерпуль”нинг мукаммал ҳужумчиси номи айтилди. У Салоҳ эмас!

  • 18 сентябрь, 06:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” етакчи ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоанинг янги аъзоси Александер Исаакнинг имкониятларини жуда юқори баҳолади.

Tecno

- Исаак ҳужумларни ажойиб тарзда якунлайдиган маҳорат эгаси. Уни мукаммал ҳужумчи, деб аташ мумкин.

Сизнинг ҳужумларни бош ва чап оёқдаги мукаммал зарба билан қай тарзда якунлаётганига эътибор беринг. У айниқса, бурчак тўпи узатилганда жуда зўр ўйнайди, - деди Виржил ван Дейк.

Швециялик форварднинг “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га ўтиши Англия Премьер-лигасида трансферлар рекордини янгилади. Мерсисайдликлар 25 ёшли тўпурарни олиш учун “қарғалар”га 145 миллион евро миқдорида бадал пули тўлади.

Александр Исаак “Ливерпуль” раҳбарияти билан олти йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!