"Ливерпуль"нинг қимматбаҳо ҳужумчиси антирекорд қайд этди
"Ливерпуль" аъзоси Александр Исак мерсисайдликлар тарихига антирекорд билан кирди.
Швециялик форвард "қизиллар" сафида АПЛ тарихида илк тўртта ўйинда мағлубиятга учраган илк футболчига айланди. Форвард ушбу ўйинларда гол ёки ассист ҳам амалга ошира олмади.
Эслатиб ўтамиз, Исак ўтган ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл"дан 130 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. Ҳужумчи бу мавсум чемпионат доирасида 5 та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйди холос.



Фикрлар