"Ливерпул"нинг қуруқ ўйинлар сериясига барҳам берилди (ФОТО)
Ҳозирда АПЛнинг 24-тури доирасида бўлиб ўтаётган "Вулверхэмптон" ва "Ливерпуль" (1:1) қарама-қаршилигида мезбонлар гол уришни уддасидан чиқишди.
Бунгача, Юрген Клопп шогирдлари кетма-кет 7 ўйиндан бери ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб келишаётган эди.
Ушбу сериянинг 6 тасида Алиссон дарвозани қўриқлаган бўлса, Англия кубоги доирасида "Эвертон" (1:0) қарши кечган баҳсда Адриан асосий дарвозабон бўлди.
Фикрлар