"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси "Лион"да иш бошлади

"Ливерпуль" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Брюно Шейру "Лион"да иш бошлади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 42 ёшли мутахассис француз грандида ишга қабул қилиш менежери лавозимида фаолият олиб боради. Бунгача ушбу лавозимда Флориан Морис ишлаб келаётган эди.

"Лион" бу мавсум Франция чемпионатида 7-ўринни эгаллади ва узоқ йиллардан буён илк бор еврокубокларда иштирок этолмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!