"Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси "Астон Вилла"га ўтди

"Саутгемптон" клуби ҳужумчиси Дэнни Ингз фаолиятини Англия премьер-лигасининг бошқа бир клубида давом эттирадиган бўлди.

29 ёшли футболчи "Астон Вилла" билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг хабар беришича, унинг трансфери бирмингемликларга 35 миллион еврога тушган.

Ингз "Саутгемптон" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 100 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 46 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Дэнни Ингз фаолияти давомида "Борнмут", "Дорчестер", "Бёрнли" ва "Ливерпуль" клубларида ўйнаган. Англия терма жамоасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!