Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби собиқ ҳужумчиси Эл Ҳожи Диуф келажакда Сенегал президенти бўлиш истагида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Одамлар мен мамлакат ҳаётини яхши томонга ўзгартиришимни кутишмоқда ва шу боис ҳам мен сиёсат билан шуғулланишга қарор қилдим. Мен яқин икки йил ичида сиёсатчи бўламан ва ҳудди футболда бўлгани сингари кўп нарсаларни ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Мен мураббийлик курсларига қатнадим, аммо кейинчалик буни давом эттиришни истамадим. Чунки, менда янада яхшироқ режалар пайдо бўлди”, - дейди Диуф.

Маълумот учун, Диуф 2002-2005 йилларда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган. У бу давр мобайнида мерсисайдликлар сафида жами 55та учрашувда майдонга тушиб бор йўғи 3 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган.