"Ливерпуль"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Саудияга йўл олади

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси "Ал-Иттиҳод"га ўтишга яқин турибди. Саудия клуби ва Фабиньо ўзаро келишиб олди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо. 

Бразилиялик футболчи саудияликлар билан 3 йиллик битим имзоланади. Эндиликда иккала клуб музокараларни бошлаши керак. Ушбу трансфер тахминан 40 миллион фунтга амалга ошиши мумкин. Шунингдек, 30 ёшли ярим ҳимоячи Германияга "Ливерпуль" билан учиб кетмаслиги маълум бўлди. У тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Саудияга йўл олади.

Мерсисайдликлар эса Фабиньонинг ўрнини тўлдириш учун бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда. Улар орасида "Саутгемптон"дан Ромео Лавия фаворит бўлиб турибди. 19 ёшли инглиз учун "авлиёлар" камида 40 миллион фунт талаб қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!