"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи деярли аниқ
Юрген Клопп мавсум сўнггида "Ливерпуль"ни тарк этишини эълон қилганидан кейин раҳбарият унинг ўрнига янги бош мураббий изламоқда. Вариантлар орасида фаворит Хаби Алонсо эди, лекин испаниялик мутахассис яна бир йил "Байер"да қолишини эълон қилганидан кейин клубнинг режалари ўзгарди.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, айни пайтда "қизиллар" "Спортинг" устози Рубен Аморим учун жиддий ҳаракат қилмоқда. 39 ёшли мутахассиснинг Португалия клуби билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Унинг товон пули эса 15 миллион евро қилиб белгиланган.
"Ливерпуль" 15 миллион еврони тўлашга тайёр, дея хабар берди "TeleFootball" нашри. Томонлар тез орада музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Аморим 2020 йилдан бери "Спортинг"ни бошқариб келади. Бундан олдин эса "Брага"да ишлаган.
Фикрлар