"Ливерпуль"нинг янги мавсумда фойдаланадиган асосий либосини кўрдингизми? (ФОТО)
"Ливерпуль" клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали янги 2021/22 йилги мавсумда фойдаланадиган асосий либосини намойиш қилди.
Ушбу экипировка ҳам анъанавий қизил рангда тайёрланган. Мерсисайдликларнинг техник ҳамкори Nike компанияси ҳисобланади.
“Ливерпуль” 37 турдан сўнг, Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. Юрген Клопп шогирдлари чемпионатнинг сўнгги турини 23 май куни ўз майдонида “Кристал Пэлас” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар