"Ливерпуль"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади нима?

  • 24 апрель, 2023, 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ёзда икки ёки учта марказий ярим ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилади. Журналист Фабрицио Романонинг фикрича, Юрген Клопп жамоаси ёзда битта ярим ҳимоячи билан чекланиб қолишни истамайди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль"нинг ярим ҳимояни кучайтириш бўйича трансфер мақсадлари орасида айни дамда Лондоннинг "Челси" клубидан Мэйсон Маунт ва "Бавария"дан Раян Гравенберх каби футболчилар бор. Тўғри, бу футболчилар кейинги ёзда қўйиб юбориладими ёки йўқми ҳозирча малум эмас.

Бундан ташқари, “Ливерпуль” мавсумлар оралиғида бир вақтнинг ўзида шартнома муддати тугайдиган учта ярим ҳимоячисини йўқотиши мумкин. Гап Наби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Жеймс Милнер ҳақида кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!