“Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувида мухлислар учун ифторлик ташкил этилади
Ads

Эртага, 17 май куни “Локомотив” CocaCola Суперлигасининг 9-тури доирасида “Бунёдкор” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ҳар доим юқори савияда, кескин ва муросасиз ўтиб келган Тошкент дербиси эртага 18:45да старт олади.

"Темирйўлчилар" матбуот хизматининг хабар беришича рамазон ойида барча мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида эртага бўладиган ажойиб ўйиннинг танаффус вақтида рўзадорларга ифторлик ташкил этилади.