"Локомотив" - "Бунёдкор": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Суперлига 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Бу сафар "Локомотив" дербида зафар қучди.
- 90'
Мақсудов шогирдлари катта куч билан олдинга ўтди. Аммо майдон эгалари барча уринишларни бартараф этди.
- 90'

Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Тўраев билан тўқнашиб кетган Жалолиддин Жумабоев тиббий ёрдам олди.
- 90'
Аввалига, ҳакам бурчак зарбаси белгилади. Футболчиларнинг жиддий эътирозидан кейин "Локо" дарвозабони тўпни эркин зарба билан ўйинга киритадиган бўлди.
- 90'
Меҳмонлар сўнгги сонияларда катта куч билан олдинга ўтмоқда.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Бунёдкор"нинг босими давом этмоқда. Бу сафар жарима майдонига оширилган тўпни Илёсов муштлари билан уриб юборди.
- 87'
Жарима майдони ичида тўп Абдураҳмоновнинг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам вазиятга ортиқа эътибор қаратмади.
- 85'

Секейра ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида Жавоҳир Сидиқов ўрнига Диего Барданкани майдонга ташлади.
- 84'
Сўнгги дақиқаларни "қалдирғочлар" олдинги чизиқда ўтказмоқда. "Локо" қарши ҳужумларга таяняпти.
- 82'

Икромов ўйинни анча тезлаштириб юборди. Унинг бу сафарги уринишини ҳам дарвозабон қайтарди.
- 81'

Фаррух Икромовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасини Илёсов қайтарди.
- 80'
Мезбонларнинг ўнг қанотдан уюштирган қарши ҳужуми тўхтатилди.
- 79'

Қаҳрамонов ўрнига Рашидов майдонга тушди.
- 78'

Садриддин Абдуллаев ўз ўрнини Жалолиддин Жумабоевга бўшатиб берди.
- 77'

ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб қисқарди!
Одил Абдураҳмоновнинг жарима майдонига узатган паси дарвозага кириб кетди. Илёсов хавфни бартараф эта олмади.
- 75'
Мухторовнинг узатмасига Абдухолиқов бироз ета олмади.
- 73'

Жамоадоши билан тўқнашиб кетган Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 72'
Сидиқов томонидан жарима майдонига узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
- 72'
"Локомотив" ҳимояси рақибнинг кетма-кет уринишларини ортиқа қийинчиликсиз бартараф этмоқда.
- 70'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Ягудин рақиби бирга-бир вазиятга чиқиб кетишини олдини олди.
- 69'
"Бунёдкор" яна голдан кейин фаоллашиб қолди.
- 67'

ГООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб ўзгарди!
Қанотдан етказиб берилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага жойлаб қўйди.
- 66'

Мезбонлар сафида Азизбек Амонов ўз ўрнини Ислом Рашидхоновга, меҳмонлар таркибида Миржаҳон Мираҳмадов ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди.
- 65'
"Темирйўлчилар" қарши ҳужумда яхши вазият яратди. Абдухолиқовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 65'

Абдураҳмоновнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 64'
Жарима майдони ичида ёриб кирган Ғиёсов ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Бурчак зарбаси.
- 62'
Мираҳмадов жарима майдони ичидан зарба йўллай олмади. Ўйин темпи анча ўсди.
- 61'
Сидиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 61'
"Локо" тўп назоратини секин-асталик билан қайтариб олди.
- 59'

Иброҳим Томива ўз ўрнини Фаррух Икромовга бўшатиб берди.
- 59'

Амоновнинг ақлли зарбасидан кейин Ягудин супер сейв билан хавфни бартараф этди.
- 57'
Мақсудов шогирдлари ўйинга фаоллик қўшди. Уларга гол керак.
- 55'

Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ўзаро тўқнашиб кетган Абдураҳмонов ва Амоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 54'
Жарима майдонига яқин ҳудудда мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.
- 53'
Йўлдошевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 52'
Абдураҳмонов марказда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 50'
Ҳисобда ортда қолишни бошлаган меҳмонлар фаолликни оширмоқда.
- 48'

ГООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Абдуллаевнинг оҳиста пасидан кейин Сидиқов аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Рақиб жарима майдони ичида тўп Сидиқовнинг қўлига тегиб кетди. "Локо"нинг бўлимдаги сўнгги ҳужуми бесамар якунланди.
- 45'

Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Лутфулло Тўраев майдонда ётибди.
- 44'

Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасидан кейин тўпни Ягудин қайтарди.
- 44'

Муҳаммадодил Қаҳрамоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 43'

Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Ғуломовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 41'
Тўхтасинов ўзининг "пушка" зарбасини йўналтирди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 39'

Бурчакдан оширилган тўпни уриб юборишда Ягудин хатога йўл қўйди. Унинг бахтига шериклари вазиятни бартараф этди.
- 38'
"Темирйўлчилар" бурчакдан тўпни ўйинга киритиши лозим. Бироқ жарима майдони ичидаги футболчилар ўзаро келиша олмаяпти. Ҳакам вазиятга аралашди.
- 37'
Тўп назорати майдон эгаларида. "Бунёдкор" футболчилари прессинг уюштиряпти.
- 35'

Бурчакдан "Локо" жарима майдонига узатилган тўпни Илёсов ушлаб олди
- 34'
Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Ғиёсов қоида бузиш эвазига тўхтатилди.
- 33'
Шеригининг узатмасидан кейин тўпга Абдухолиқов бироз ета олмади. Ҳимоячи чаққонроқ ҳаракат қилди.
- 31'
Мираҳмадов жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча жим.
- 30'
Ҳакамнинг қарорига эътироз билдириб, тўпни тепиб юборган Қобилов огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки тушунтириш билан чекланди.
- 29'
Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 28'

"Қалдирғочлар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 27'
"Темирйўлчилар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
- 25'
Тўхтасиновнинг жарима майдонига оширган кетма-кет узатмалари қайтарилди.
- 24'
Кичик устунлик мезбонлар томонга ўтди.
- 22'
Хуршид Ғиёсовнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 22'

Азизбек Амонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 21'

"Локо"нинг икки футболчиси жарима майдони ичида бир-бирига ишониб зарба беришга кечикди. Якунда Амоновнинг уринишидан кейин тўпи дарвозабон эгаллаб олди.
- 20'
Секейра шогирдлари тартибли ҳимояланмоқда. Ҳужумга ўтаётган мезбонлар катта қийинчиликка дуч келяпти.
- 18'
"Бунёдкор" футболчилари майдон марказида кичик қўполликлар билан рақиб ҳужумларини бузишга ҳаракат қиляпти.
- 16'
Сидиқов узатган тўп жамоадошига қадар етиб бормади.
- 14'
Елкама-елка курашда Қобилов рақибини ўтказмади.
- 13'
Жарима майдонига ёриб кирган Ғиёсов йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Ҳар эҳтимолга қарши бизда ВАР бор.
- 12'
Мираҳматовнинг кучли зарбаси ҳимоячидан ўтмади.
- 10'
"Қалдирғочлар" ҳам ўйинга фаоллик қўшди. Энди тўп фақат мезбонларда турмаяпти.
- 8'
Мақсудов шогирдлари қисқа узатмаоар биоан рақиб босимидан ўтишга уриняпти.
- 6'
Туроповнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 5'
Абдуллаевнинг узоқ масофадан берган зарбасини Ягудин ушлаб олди.
- 3'
Илк хавфли вазият "Локо"да. Туроповнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 3'
Мухторовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 2'
Майдон эгалари дастлабки дақиқалардан эрта прессинг уюштирмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар