Ads

Амалдаги чемион - Тошкентнинг "Локомотив" клуби бу тур ҳамшаҳари - "Бунёдкор" билан куч синашди.

"Локомотив" стадионида кечган учрашув "темирйўлчилар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Даставвал 3-дақиқадаёқ Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очишга эришди. 35-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов гол киритиб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим аввалида Ҳусниддин Ғофуров томонидан киритилган гол эса "Локо"га ғалаба келтирди. Қуйида мазкур ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.