"Локомотив" - "Металлург" баҳсида дарвозалар дахлсиз қолди
“Локомотив” клуби ҳам Суперлигамизда юзага келган танаффус туфайли бор эътиборини машғулотларга қаратган. Қолаверса, футболчиларнинг ўйин амалиётини сақлаб туриш учун ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 13 октябрь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши назорат ўйини ташкил этилди. Аммо ушбу учрашувда дарвозалар дахлсиз қолди.
“Локомотив” таркиби: Жавоҳир Илёсов, Дилшод Комилов, Авазбек Ўлмасалиев, Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Азиз Амонов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Диёр Туропов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдуҳолиқов.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобур Асқаров, Шаҳзод Шайманов, Кирилл Погребняк.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” 19-тур доирасида 19 октябрь куни ўз майдонида “Бунёдкор” билан беллашади.
Фикрлар