"Локомотив" 22 январь куни очиқ машғулот ўтказади

"Локомотив" янги мавсумга ҳозирликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" мураббийлар штаби ўзаро келишган ҳолда 22 январь (жума) куни бўладиган машғулотни ОAВ ходимлари учун очиқ ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шу куни ТТЙМИ стадионида соат 11:15да португалиялик мураббий Микаэль Секейра қўл остидаги "Локо"нинг машғулот жараёнинини ОAВ вакиллари майдонда кузатиш имконига эга бўладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!