"Локомотив" 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди
"Локомотив" клуби 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди. Ўтган мавсум "Андижон" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сардор Абдунабиев "темирйўлчилар" билан икки йиллик келишувга эришди.
ОКМК жамоасининг тажрибали футболчилари Анзур Исмоилов ҳамда Санжар Турсунов янги мавсумда "Локо" шарафини ҳимоя қилади. Улар жамоа билан йил сўнггига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди.
Шунингдек, "Турон" вингери Абдулазизхон Абдурашидов ҳам 2024 йилда тошкентликлар сафида тўп тепади. 24 ёшли футболчи жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади.
Фикрлар