"Локомотив" Абу-Дабига етиб борди (фото)

Маълумки, "Локомотив" 7 май куни Осиё чемпионлар лигаси 5-тур доирасида "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади. Учрашув маҳаллий вақт билан 22:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да бошланади.

Тошкентдан Дубайга учган "Локо" футболчилари манзилга етиб келгач, автобусда БАА пойтахти Абу Даби томон йўлга чиқишди.

Автобусда бир ярим соатлик йўл босиб ўтилгач "темирйўлчилар" шаҳарга етиб боришди ва "Andaz" меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун кечки пайт маҳаллий вақт билан 18:00да футболчилар стадионга йўл олиб машғулот ўтказишади.

Манба: "Локомотив"

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию